This post is also available in: Russian English

«Gulyamov, Sadikov and Partners» юқори сифат ва ғарб услубини бирлаштирган ўзига хос адвокатлик фирмаси бўлиб, Ўзбекистон қонунчилигини ва ҳуқукий амалиёти асосида юридик хизмат кўрсатади.

Биз таниқли ҳуқуқ фирмалари билан тенг даражада корпоратив, давлат ташкилотлари ва фуқароларга кенг қамровли юридик хизмат кўрсатамиз.

Фирманизнинг асосий хизмат кўрсатиш йўналишлари бу:

  • Бизнесни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш;
  • Корпоратив амалиёт/ташкил этиш, қўшиб олиш ва ўз ичига олиш;
  • Банк ва молия амалиёти;
  • Низоларни хал қилиш амалиёти;
  • Солиқ амалиёти;
  • Божҳона ва ташқи савдо;
  • Тижорат амалиёти;
  • Бизнесни жиноий таъқибдан ҳуқуқий ҳимоя қилиш;
  • Хўжалик судларида тадбиркорлик субъектларини манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • Қарздорликни ундириш;
  • Меҳнат ҳуқуқи амалиёти;
  • Интеллектуал мулк хуқуқи амалиёт;
  • Хужалик юритувчи субъектларни текширувлар жараёнида уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, давлат органларида вакиллик қилиш, шу жумладан, хуқуқ тартибот органлари олиб бораётган жиноят ишларда тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш;

«Gulyamov, Sadikov and Partners» адвокатлик фирмаси хуқуқшунослари Ўзбекистон бозорида мижозларнинг юқори талабларига мос тажриба ва техник имкониятларга эга.

Юридик ва жисмоний шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ва уларни химоя қилиш бўйича йиллар давомида тўпланган тажрибамиз туфайли биз юксак салоҳиятли мутахассис даражасига етишдик. Бизниг тажриба юқори малакали юридик хизматлар кўрсатишдан ташқари, тегишли қонунчиликда ўзгаришлар ҳақида фойдали маълумот алмашиш имконини бериб, Ўзбекистон Республикасидаги бизнес амалиёти, солиқ тизимини, хамда бошқа кўплаб жабҳаларда зарур маълумот олиш имконини хам беради.

Бизнинг ишда асосий омил – юқори профессионаллик, индивидуал ёндашув ва ҳуқуқий масалаларни ечишда тезкорлик.