This post is also available in: Russian English

«Gulyamov, Sadikov and Partners» адвокатлик фирмасининг асосий фаолияти суд низолари билан боғлиқ юридик амалиёт хисобланади.

Биз, бу сохада катта тажрибага эга эканлигимизни фахр билан айтишимиз мумкин. Соҳада тажрибамиз мижозларимизга комплекс ёндашиб, уларнинг манфаатларини барча суд ва хўжалик процесслари, ижро этувчи босқичларида химоя қилиш, муайян муаммоларни тизимли ечимларини топишга кўмаклашиш имконини беради. Шунингдек, фирмамиз адвокатларининг юқори суд амалиёти мижозларимиз фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган кўплаб муаммоларнинг олдини олишда ёрдам беради.

Бизнинг ҳуқуқшунослар мижозларининг манфаатларини ҳўжалик судлари ва умумий юрисдикция судларининг исталган қийинлик даражасидаги низоларда ҳимоя қила олади.

Суд – арбитраж амалиёти соҳасида «Gulyamov, Sadikov and Partners» адвокатлик фирмаси ўз мижозларига қуйидаги хизматларни кўрсатади:

Фуқаролик ва арбитраж ишларни юритиш бўйича услубий (тактик) йўналиш ва тавсиялар ишлаб чикиш: 

  • суд процессининг истиқболи, ижобий натижа эҳтимолини баҳолаш, суд орқали химоянинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш;
  • кутилаётган суд процессининг мақсади, усулларни ва умумий стратегиясини амалий жихатдан белгилаш.
  • турли судлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ўзаро боғлиқ бўлган процессларни қўзғатишнинг ўзига ҳослиги ва асосий мақсадлари (сomplex litigation);
  • процесснинг инсофсиз томонига қарши жиноий-ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг фойдали механизмларини ишлатиш истиқболларини белгилаш;
  • суднинг турли босқичларида даъвогарлар томонидан суд жараёнини олиб бориш тактикасини тузишнинг амалий масалаларини белгилаш; Исботлаш ва далиллар тақдим этишнинг тўғри схемасини танлаш;
  • даъвони таъминлаш чораларини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги;
  • жавобгарниг химоя тактикасини аниқлашнинг амалий масалалари. Даъвогарнинг далил ва асосларида “кучсиз” жихатларни топиш. Даъво асослари бўйича низолашиш. (шартноманинг бекор қилиш ёки тузилмаганлиги асосларини аниқлаш ва ҳ.к.);
    даъво аризанинг формал-процессуал асослари бузилганлиги сабаб низолашиш.
    Қарши даъво ариза киритишнинг мувофиқлигини баҳолаш.
  • Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари ва умумий юрисдикция судларида мавжуд суд амалиётини самарали қўллаш бўйича амалий тавсиялар бериш.

Копоратив низолар;

  • Корпоратив назоратни тиклаш (тижорат ташкилотида иштирок этиш ҳуқуқи);
  • Жамият томонидан тузилган битимлар юзасидан низолашиш;
  • Жамият бошқарув органларининг қарорлари юзасидан низолашиш;
  • Жамият акционерлари (иштирокчилари)нинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини Жамиятга юклаш.;
  • Жамиятни ташкил этиш, тугатиш ва қайта ташкил этиш билан боғлиқ низолар;
  • Иштирокчилар сафидан чиқиш ва чиқариш билан боғлиқ низолар;
  • Бошқа корпоратив низолар;

Мулкчилик ва бошқа ашёвий хуқуқларни химоя қилиш:

  • Ўзганинг ноқонуний тасаруфида бўлган мулкни қайтариш;
  • Мулкниг асоссиз талаб этилишидан химоя;
  • Суд орқали мулк ҳуқуқини тан олиш, белгилаш ва тиклашга оид низолар;
  • Битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва битим буйича берилган мулкни қайтариш;
  • Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги устидан шикоят;
  • Ноқонуний қўйилган бандни ечиш;
  • Мулкни рўйхатдан чиқариш;
  • Ундирувни гаровдаги мулкга қаратиш;
  • Мижознинг мулкни тасарруфидан чиқариш шартномасини бекор қилиш;
  • Кучмас мулк объектларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш билан боғлиқ низолар;
  • Суд ижрочилариниг ижро иши юзасидан мижознинг мулкига нисбатан бўлган ҳаракатига (ҳаракатсизлиги) нисбатан шикоят;
  • Мулк ва бошқа ашёвий хуқуқларни химоя қилиш билан боғлиқ бошқа турдаги низолар;

Қарздорликни ундириш/мажбуриятларни бузиш, шартномани ҳақиқий эмас ва тузилмаган деб топиш, шартномани бекор қилиш:

  • Шартномани лозим даражада бажармаганлик ёки бажармаслик оқибатида етказилган зараларни қоплаш.
  • Асоссиз қарз ундирувидан химоялаш.
  • Неустойкаларни(жарималарни) ундириш/неустойкани камайтиришни талаб қилиш;
  • Қарзларни ундириш ёки мажбуриятларни бузиш билан боғлиқ бошқа низолар;
  • Шартномани ҳақиқий эмас ёки тузилмаган деб топиш;
  • Шартномани бекор қилиш;

Маъмурий низолар:

  • Хорижий ва махаллий инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.
  • Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг харакатлари (харакатсизлигини) юзасидан шикоят қилиш.
  • давлат органларининг ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш.
  • Юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш(ташкил этиш, тугатиш) билан боғлиқ низолар.
  • Бошқа маъмурий низолар.

Солиқ билан боғлик низолар

 Суддан ташқари ҳолатларда:

  • юқори турувчи солиқ органларига вужудга келган низоларни ҳал қилиш мақсадида шикоят тайёрлаш;
  • юқори турувчи солиқ органи билан музокараларда қатнашиш;
  • солиқ назорати баёнига шикоят тайёрлаш;

Суд тартибида:

  • солиқ органлари карори ва талабномаларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан судга ариза тайёрлаш ва тақдим қилиш;
  • тўланмай қолган солиқлар, йиғимлар, пенялар ва жарималарни акцептсиз ундирувини тўхтатиб туриш чораларини кўриш;
  • иқтисодий судларда (барча инстанциялар) солиқ бўйича низоларда хамда суд қарорларини ижро этиш жараёнида мижознинг манфаатларини ҳимоя қилиш.
  • солиқ органлари томонидан етказилган суд ҳаражатлари, хамда зарарни қоплаш;
  • ортиқча тўланган солиқларни қайтариш;
  • Солиқ органларинг ҳаракатлари ва қарорлари ҳуқуқий экспертизаси;

Ижро иш юритуви

  • Ижро иши юритувида манфаатларни химоя қилиш;
  • Суд ҳужжатларини ижро этувчи органлар билан ҳамкорлик;
  • Ноқонуний куйилган бандни ечиш. Мулкни рўйхатдан чиқариш.
  • Ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш;
  • Ижро иш юритуви доирасида мижознинг мулкига нисбатан суд ижрочиларининг харакатларидан (харакатсизлигига) шикоят бериш;

Бундан ташқари, бизнинг юристлар тергов органларида ва судларда тергов қилинаётган жиноий ишлар бўйича ташкилотларинг ва уларнинг мансабдор шахсларини манфаатларини химоя қиладилар.