This post is also available in: Russian English

Адвокатлик фирмамиз чет эт капитали иштирокида корхона ташкил этиш, уни хуқуқий қўллаб қувватлаш ҳамда, солиқ сохасида маслахат беришда катта тажрибага эга.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ хорижий инвесторлар Ўзбекистон Республикаси худудига инвестицияларни қуйдаги шакилда киритишлари мумкин:

Давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат солиқ қўмитаси ва статистика органларида ҳисобга қўйиш билан:

Тошкент шахридаги чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни (ЧЭИИК) – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан..

Қоракалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар (ЧЭИИК), Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят адлия бошқармалари томонидан.

Бошқа чет эл капитали иштирокидаги корхоналар юқорида кўрсатиб ўтилганлардан ташқари шахар ва туман ҳокимиятлари қошидаги тадбиркорларни рўйхатга олиш Инспекциялари томонидан (кейинги – Инспекция).

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар (ЧЭИИК) деб акцияларининг (улушлари, пайларининг) ёки устав жамғармасининг камида ўттиз фоизини чет эл инвестициялари ташкил этадиган корхоналар (ҚК – бўлиши мумкин) тушунилади.

1. Бизнесни ташкил этишнинг биринчи усули ҳақида, яъни Ўзбекистон Республикасидаги махаллий ҳамкорлар билан биргаликда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар (ЧЭИИК) ташкил этиш

Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги қонунчиликка мувофиқ ташкил этилаётган Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона (ЧЭИИК) қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

– Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтиш даврида ташкил этилаётган қўшма корхона (ЧЭИИК) устав фондининг ҳажми 150 минг АҚШ долларидан кам бўлмаслиги лозим.

– ЧЭИИК иштрокчиларидан бири (ёки ягона иштирокчи) чет элда рўйхатдан ўтган юридик ёки жисмоний шахс бўлиши лозим.

– корхона устав фондида чет эл инвестициясининг улуши 30 фоизидан кам бўлмаслиги лозим;

– устав фондини шакллантириш бир йилдан ошмаган муддатда амалга оширилиши лозим;

ЧЭИИК рўйхатдан ўтказиш учун маҳаллий ҳамкор билан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда ариза билан мурожаат этилади:

  1. нотариал тасдиқланган иккита таъсис ҳужжатларининг асл нусхаси (таъсис шартномаси ва устави давлат тилида), корхона ташкил этиш ҳақида таъсисчиларнинг баённома қарори.
  2. рўйхатдан ўтиш учун давлат божи тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (МБ курси бўйича 500 АҚШ доллари + энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида).
  3. Фирма номлари марказий маълумотлар базасида фирма номини банд этганлигини тасдиқловчи шахсий логин ва пароль.
  4. Икки нусҳада штамп ва мухр эскизлари;
  5. Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро шартномаларда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланган холда, Таъсисчи рўйхатдан ўтган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигида, шу давлатнинг Ўзбекистон Респуликасидаги консуллик ёки дипломатик ваколатхонасида, — ундай хужжат бўлмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси консуллик идораси томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилган юридик шахснинг фаолиятини тасдиқловчи юридик шахсни рўйхатга қўйилган жойидан чет элллик таъсисчи ҳақида савдо реестридан кўчирма. Чет элллик таъсисчи ҳақидаги савдо реестридан кўчирмада ёки ушбу юридик шахснинг фаолиятини тасдиқовчи бошқа хужжатда, чет эл юридик шахснинг номи, унинг жойлашган манзили, чет эллик шахс номидан имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳақидаги маълумотлар бўлиши лозим. Кўрсатилган кўчирманинг яроқлилик муддати берилган вақтдан бошлаб бир йилни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган – Жисмоний шахс узининг шахсий паспорт нусҳасини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар тегишли тартибда нотариал тасдиқланган ҳолда давлат тилига таржима қилинган ҳолда тақдим этилиши лозим. Агарда чет эл таъсисчиси жамиятнинг устав фондига кўймоқчи бўлган улуши интеллектуал мулк шаклида бўлса, бахолаш ташкилоти томонидан қонунчиликда кўрсатилган тартибда тузилган бахолаш ҳақидаги хисоботни тақдим этиши лозим.

Рўйхатга олиш жараёни ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган кундан бошлаб ўртача 3-7 иш кунини ташкил этади.

2. Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестицияси иштирокидаги корхона (ХИИК) нинг иккинчи шаклини ташкил қилиш тўғрисида

Чет эл капитали иштирокидаги корхонани юридик шахс сифатида (ХИИК) давлат рўйхатидан ўтказиш учун, руйҳатга олувчи органдан яъни туман ҳокимиятига (яъни маҳаллий хокимият органи) ариза билан мурожаат қилиб, куйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим (ариза шакли тақдим этилади):

  1. Давлат тилига ўгирилган ва тегишли тартибда нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатларининг иккита асл нусхаси.
  2. Давлат божи ёки рўйхатдан ўтиш йеғими тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати. Рўйхатдан ўтиш учун давлат божи ариза берилган вактдан бошлаб ўрнатилган ойлик иш ҳақининг энг кам миқдорининг 1 бараварини ташкил этади.
  3. Фирма номлари марказий маълумотлар базасида бўш бўлган фирма номларини банд этганлигини тасдиқловчи шахсий логин ва пароль.
  4. Икки нусҳада штамп ва мухр эскизлари;
  5. Агарда Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро шартномаларда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланган холда, Таъсисчи рўйхатдан ўтган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигида, шу давлатнинг Ўзбекистон респуликасидаги консуллик ёки дипломатик ваколатхонасида, — ундай хужжат бўлмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси консуллик идораси томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилган юридик шахснинг фаолиятини тасдиқловчи юридик шахсни рўйхатга қўйилган жойидан чет элллик таъсисчи ҳақида савдо реестридан кўчирма. Чет элллик таъсисчи ҳақидаги савдо реестридан кўчирмада ёки ушбу юридик шахснинг фаолиятини тасдиқовчи бошқа хужжатда, чет эл юридик шахснинг номи, унинг жойлашган манзили, чет эллик шахс номидан имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳақидаги маълумотлар бўлиши лозим. Кўрсатилган кўчирманинг яроқлилик муддати берилган вақтдан бошлаб бир йилни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган – Жисмоний шахс узининг шахсий паспорт нусҳасини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар тегишли тартибди нотариал тасдиқланган ҳолда давлат тилига ўгирилган ҳолда тақдим этилиши лозим. Агарда чет эл таъсисчиси жамиятнинг устав фондига кўймоқчи бўлган улуши интеллектуал мулк шаклида бўлса, бахолаш ташкилоти томонидан қонунчиликда кўрсатилган тартибда тузилган бахолаш ҳақидаги хисоботни тақдим этиши лозим.

Чет эл капитали иштирокидаги корхонани (ЧКИК) давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни керакли хужжатлар, ариза ва унга илова рўйхатга олувчи органга тақдим этилган кундан бошлаб ўртача 3-5 иш кунини ташкил этади

Агарда амалга оширмоқчи бўлган фаолият маҳсус лицензия олишни тақозо этса (улгуржи савдо ва х.к.), унда ЧЭИИК ва/ёки (ЧКИК) тегишли давлат органига лицензия (лицензия) олиш учун мурожаат қилиши лозим.

Таъсис ҳужжатлари нотариал тасдиқланганда ва уларни ваколатли органга тақдим этишда чет эл компанияси вакилининг иштироки зарур (маълум ваъколатлари кўрсатилган шахс, ишончнома билан) бўлади.

Инвестицион лойихани юридик қўллаб қувватлаш қуйдаги хизматларини ичига олади:

  • Ўзбекистон ҳудудида ҳўжалик фаолият юритишнинг оптимал шакиллари тўғрисида маълумот бериш;
  • Турли ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги ҳорижий қўшма корҳоналарни рўйхатдан ўтказиш;
  • Банкда ҳисоб рақам очиш бўйича маслахатлар бериш;
  • Кўчмас мулк объектларини сотиб олиш ёки ижарага олишда хуқуқий маслахат бериш, Кўчмас мулк объектлари маълумотларини Legal Due Diligence орқали текшириш;
  • Бизнес-хамкорлани ҳуқуқий томонлама текшириш;
  • Корпоратив, солиқ ва меҳнат қонунчилиги бўйича маслахат бериш;
  • Давлат ҳокимияти органлари ҳодимлари билан музокараларда иштирок этиш;
  • Ҳужжатларни ҳуқуқий таржима (таъсис ҳужжатлари, келишув/контрактлар) қилиш.

Фирмамиз хизмат нархи, чет эл капитали иштирокидаги корхонани рўйхатдан ўтказиш, ҳамда, юридик ва бухгалтерлик хизматларини олиб бориш, корхонага кўрсатилган хизмат хажмидан келиб чиқиб аниқланади.