This post is also available in: Russian English

Оҳирги йилларда Ўзбекистонда ўтказилаётган иқтисодий сиёсат кучли ва рақобатбардош иқтисодни шакллантиршда ишлаб чиқариш кувватларини молиялаштиришнинг энг муҳим манбаъларидан бири бўлган хорижий инвестицияларни максимал тарзда қўллаб-қувватлайди. Инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида хозирги кунда мамлакатимизда қатор қонунлар қабул қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси манфаатли ҳалқаро савдо ва божхона битимлар тузмоқда. Давлатнинг хусусий ҳамкорлик механизмининг жонланиши кузатилиб, Эркин иқтисодий зоналарнинг (ЭИЗ) салоҳияти тобора ортиб бормоқда. Бу чора-тадбирларнинг барчаси молиявий муҳитни яхшилашга ва юмшатишга қаратилган бўлиб, Ўзбекистондаги хорижлик инвесторларга кенг имконият, ҳуқуқ ва имтиёзларни яратиб бермоқда.

Биз фаолиятимизнинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш мақсадида сармоя киритмоқчи бўлган хорижлик инвесторлар билан ишлаб келмоқдамиз. Бу борадаги улкан тажрибамиз бизга ҳалқаро иқтисодий фаолиятнинг турли босқичларида маслахат ва қўллаб-қувватлаш имконини беради.

«Gulyamov, Sadikov and Partners» адвокатлик фирмаси инвестиция соҳасида Сизнинг манфаатларингизни ҳимоя қилиш мақсадида куйидаги хизматларни тақдим этади:

Инвестиция лойихаларни амалга оширишнинг оптимал йўлларини ишлаб чикиш.

Инвесторнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалий маслаҳатлар бериш, Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун бериладиган кафолатли чегирма ва имтиёзлардан фойдаланишни таъминлаш.

Банклар ва суғурта компаниялари билан музокаралар ўтказиш, давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Давлат ва хусусий сектори ҳамкорлигидаги лойиҳаларни қўллаб қувватлаш;

Мураккаб инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шахар қурилиш, ердан фойдаланиш, ва экология соҳаси масалалар бўйича юридик экспертиза хулосалар тайёрлаш;

Пудратчини танлаш тендери ўтказиш хужжатларни тайёрлаш ва уни ўтказишда ёрдам кўрсатиш;

Мижоз манфаатларини инвестицион ва мулкий низоларда ҳимоя қилиш (вакиллик қилиш).