«Gulyamov, Sadikov and Partners»

  >  Uncategorized @uz   >  Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг…

Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг…

Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

Тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини 24 май санасида бошлади. Мазкур тадбиркорлик субъекти билан 24 майда меҳнат шартномаси тузган ва меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилган ходимлар сони 70 кишини ташкил қилди. 27 майда 6 киши ишга қабул қилинди, 28 майда 1 киши билан меҳнат шартномаси бекор қилинди, 29 майда 5 киши ва 31 майда яна 4 киши ишга қабул қилинди.

Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектида меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик сони ҳисобот ойининг ҳар бир календарь куни учун ходимлар сонини қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини ҳисобот ойининг календарь кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади (1-жадвал).

1-жадвал

Тўлиқ бир ой фаолият юритмаган тадбиркорлик субъектида
меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларининг
ўртача ойлик сонини аниқлаш

Ой санаси Ходимлар сони, киши
24 70
25 (дам олиш куни) 70
26 (дам олиш куни) 70
27 76
28 75
29 80
30 80
31 84
Ходимларнинг ўртача ойлик сони (70 + 70 + 70 + 76 + 75 + 80 + 80 + 84) : 31 = 19,5

Йилнинг кейинги ойлари учун меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик сони худди шу тарзда аниқланади.

Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига мувофиқ меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони мазкур ходимларнинг ўртача ойлик сонини қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини 12 га бўлиш йўли билан аниқланади (2-жадвал).

2-жадвал

Тўлиқ бир йил фаолият юритмаган тадбиркорлик субъектида
меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларининг
ўртача йиллик сонини аниқлаш

Ойлар Меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик сони, киши
Май 19,5
Июнь 85
Июль 90
Август 90
Сентябрь 92
Октябрь 93
Ноябрь 89
Декабрь 87
Ходимларнинг ўртача

йиллик сони

(19,5 + 85 + 90 + 90 + 92 + 93 + 89 + 87) : 12 = 53,8

Тадбиркорлик субъекти томонидан ноябрь ойида 3 нафар ташқи ўриндошлар билан меҳнат шартномалари тузилиб, яъни, 1-ташқи ўриндош билан меҳнат шартномасида иш вақтининг муддати кунига 3 соатдан 26 кун, 2-ташқи ўриндош билан кунига 2 соатдан 20 кун ва 3-ташқи ўриндош билан эса кунига 1 соатдан 15 кун этиб белгиланган (3-жадвал).

3-жадвал

Ташқи ўриндошларни ҳисобга олиш жадвали

Ташқи ўриндошлар Ташқи ўриндошларнинг жорий ойда
ишлаган иш вақти, соат
1-ташқи ўриндош 78 (26 кун х 3 соат)
2-ташқи ўриндош 40 (20 кун х 2 соат)
3-ташқи ўриндош 15 (15 кун х 1 соат)
Ташқи ўриндошларнинг жами ишлаган иш вақти 78 + 40 + 15 = 133

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 115-моддасига мувофиқ олти кунлик (40 соатли) иш ҳафтаси учун октябрь ойида иш вақтининг нормал муддати 174 соатни ташкил этади. Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандида келтирилган формулага асосан, ташқи ўриндошларнинг ўртача ойлик сони қуйидагига тенг бўлади:

133 киши * соат = 0,8 киши
174 соат

Йилнинг кейинги ойлари учун ташқи ўриндошларнинг ўртача ойлик сони худди шу тарзда аниқланади.

Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига мувофиқ ташқи ўриндошларнинг ўртача йиллик сони қуйидагича аниқланади (4-жадвал).

4-жадвал

Ташқи ўриндошларнинг ўртача йиллик сонини аниқлаш

Ойлар Ташқи ўриндошларнинг
ўртача ойлик сони, киши
Октябрь 0,8
Ноябрь 1,2
Декабрь 1,8
Ташқи ўриндошларнинг
ўртача йиллик сони
(0,8 + 1,2 + 1,8) : 12 = 0,3

Декабрь ойида тадбиркорлик субъекти томонидан 5 нафар жисмоний шахс билан хизмат кўрсатиш бўйича ҳисобот йилининг 13 декабридан 23 декабригача бўлган муддатга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилди. Мазкур ҳолатда, фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаган ходимларнинг ўртача ойлик сони Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандига мувофиқ қуйидагича аниқланади (5-жадвал).

5-жадвал

Фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаган
ходимларнинг ўртача ойлик сонини аниқлаш

Декабр ойи санаси Ходимлар сони, киши
13 5
14 5
15 5
16 5
17 (дам олиш куни) 5
18 (дам олиш куни) 5
19 5
20 5
21 5
22 5
23 5
Жами, ўртача ойда (5 + 5 + 5 + 5 + 5 + 5 + 5 + 5 + 5 + 5 + 5) : 31 = 1,8

Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандига мувофиқ фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаган ходимларнинг ўртача йиллик сони қуйидагича аниқланади:

1,8 киши = 0,2 киши
12

Тадбиркорлик субъектида ҳисоб-китоблар натижасида меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ҳисобот йили учун ўртача йиллик сони 53,8 ни ташкил қилди.

Ҳисобот йили давомида ташқи ўриндошлар билан меҳнат шартномаси тузилиб, мазкур ходимларнинг ўртача йиллик сони 0,3 ни ташкил қилди.

Шунингдек, жисмоний шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусда шартномалар тузилиб, мазкур ходимларнинг ўртача йиллик сони 0,2 ни ташкил қилди.

Тадбиркорлик субъекти ходимларининг ўртача йиллик сони Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига асосан қуйидагича аниқланади (6-жадвал).

6-жадвал

Тадбиркорлик субъекти ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш

Ходимларнинг ўртача йиллик сони, киши
Меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони 53,8
Ташқи ўриндошларнинг ўртача йиллик сони 0,3
Фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимларнинг ўртача йиллик сони 0,2
Жами (53,8 + 0,3 + 0,2) = 54,3

Шундай қилиб, Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига асосан ҳисобот йилида тадбиркорлик субъекти ходимларининг ўртача йиллик сони 55 киш

Киберправо
Главная

Post a Comment