Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 290-моддасига асосан “Содир этилганҳуқуқбузарлк учун ушбу Кодексга мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, ҳуқуқбузардан унинг иши юзасидан қарор чиқарилгунга қадар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага, шунингдек ҳайдовчилик  гувоҳномасининг талонига тегишлича ёзиб қўйилиб, талонлар транспорт воситаси ҳайдовчисига қайтариб берилади.

Ушбу Кодексга мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлган қуйидаги ҳуқуқбузарликларни илова қиламиз.

Олиб қўйиш ҳуқуқига эга эмас:

Шунингдек, мазкур Кодекснинг 28-моддасига асосан, ногиронлиги сабабли транспорт воситаларидан фойдаланадиган шахсларга нисбатан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чораси қўлланилиши мумкин эмас, ушбу Кодекс 128-3-моддасининг бешинчи қисмида, 128-4-моддасининг учинчи қисмида, 131-моддасининг биринчи қисмида, 136-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган ҳоллар бундан мустасно.