Лизинг шартномасининг муҳим шартлари:

лизинг объектининг тавсифланиши (лизинг объектининг миқдори, сифати, рўйхати, контракт қиймати ва бошқа кўрсаткичлари) ва шартнома умумий пул суммасининг кўрсатилиши;тарафларнинг лизинг объектини олиш ва бериш билан боғлиқ мажбуриятлари;лизинг объектини бериш тартиби, шу жумладан, лизинг объектини етказиб бериш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш тартиби;лизинг тўловларини тўлаш шартлари, миқдорлари, муддатлари ва тартиби;лизинг объектидан фойдаланиш, унга қараш, уни сақлаб туриш ва таъмирлаш юзасидан тарафларнинг мажбуриятлари;шартноманинг амал қилиш муддати;сотувчи ва лизинг объектини танлаш учун масъул тарафнинг кўрсатилиши.