Суғурта шартномасининг муҳим шартлари

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 929-моддасига асосан, Мулкий суғурта шартномаси тузишда суғурта қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасида қуйидагилар тўғрисида келишувга эришилиши лозим: суғурта объекти бўлган муайян мол-мулк ёхуд бошқа мулкий манфаат тўғрисида;юз бериши эҳтимол тутилиб суғурта амалга оширилаётган воқеа (суғурта ҳодисаси)нинг хусусияти тўғрисида; суғурта пули миқдори тўғрисида;суғурта товони миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисида, агар шартномада уни суғурта пулидан оз миқдорда тўлаш мумкинлиги назарда тутилган бўлса; суғурта мукофотининг миқдори ва уни тўлаш муддати (муддатлари) тўғрисида; шартноманинг амал қилиш муддати тўғрисида.Шахсий суғурта шартномаси тузишда суғурта қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасида қуйидагилар тўғрисида келишувга эришилиши лозим:суғурталанган шахс тўғрисида; суғурталанган шахс ҳаётида юз бериши эҳтимол тутилиб суғурта амалга оширилаётган воқеа (суғурта ҳодисаси)нинг хусусияти тўғрисида;суғурта пули миқдори тўғрисида;суғурта мукофотининг миқдори ва уни тўлаш муддати (муддатлари) тўғрисида;шартноманинг амал қилиш муддати тўғрисида.